Қирғизистон ва ЕХҲТ расмийлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилдилар
(last modified Sat, 24 Sep 2022 09:45:11 GMT )
сентябр 24, 2022 14:45 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва ЕХҲТ расмийлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилдилар
    Қирғизистон ва ЕХҲТ расмийлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилдилар

Қриғизистн ТИВ бошлиғи ЕХҲТ Бош котиби билан учрашиб тожик-қирғиз чегараис вазияти юзасидан фикр алмашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Қирғизистон ТИВ раҳбари Жеенбек Кулибаев ва ЕХҲТ Бош котиби Ҳелга Мария Шмит  учрашиб мулоқот қилди.

Учрашувда томонлар  Қирғизистон республикаси ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотнинг ҳамкорлиги ҳамда тожик-қирғиз чегарасидаги вазияти ва 14-16 сентябр кунлари Тожикистон ва Қирғизистон  ўртасидаги қуролли можарони муҳокама қилдилар.

Кулибаев шунингдек ЕХҲТ Бош котибига ҳозирги вазият, инсонлар жумладан болалар қурбонлари, чегарадаги можаро зонасида  140 мингдан ортиқ тинч аҳолининг фавқулодда эвакуация қилингани, ҳамда фуқаролик муассасалари ва инфратузилмаларга  етказилган катта моддий зарар ҳақида маълумот берди.

Қирғизистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка тўхталиб ўтган ЕХҲТ ва Қирғизистон вакиллари , томонлар эришилган ҳамкорлик даражасидан мамнунлигини билдирди.

Ёрлиқ