Имомали Раҳмон чегарадаги вайрон бўлган тожикистонликлар уйларини тиклашга фармон берди
(last modified Sat, 24 Sep 2022 11:26:27 GMT )
сентябр 24, 2022 16:26 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон чегарадаги вайрон бўлган тожикистонликлар уйларини тиклашга фармон берди
    Имомали Раҳмон чегарадаги вайрон бўлган тожикистонликлар уйларини тиклашга фармон берди

Тожикистон президенти Имомали раҳмон фармонига асосан Қирғизистон билан қуролли тўқнашувлар натижасида бу давлатнинг чегарадош аҳолисининг вайрон бўлган барча уйлари қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиўз тожик -қирғиз чегарасидаги можаролар жорий йилнинг 14 сенябр куни бошланди ва 16 сентябрь куни икки давлат президентлари  ўт очишни тўхтатишга ва можарони дипломатия йўли билан ҳал қилишга келишиб олдилар..

Имомали Раҳмон фармойиши билан жорий йилнинг 1-ноябрига қадар  Исфара туманидаги Чоркўҳ, Лакон, Чалғози, Кулканд, Зумуррад, Сурх ва Ворух ҳудудлари  ҳамда Бобожон Ғафуров туманидаги Овчи қалъа, Хистеварз қишлоқлари қайта тикланади.

Тожикистон давлат комиссияси чеградаги уйи қисман ёки тўлиқ зарар кўрган оилаларнинг ҳар бирига қуилиш материаллари ва озиқ-овқат етказиб беради.

Ёрлиқ