Тожикистон ТИВ раҳбари: Афғонистон террорчилар учун хавфсиз жойга айланмоқда
Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин кеча БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Афғонистон тезда террорчилар учун хавфсиз бошпанага айланиб бораётганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Тожикистон ТИВ раҳбари ўз нутқининг бир қисмида Тожикистон мамлакатида янги кескинлик марказини яратиш мақсадида Марказий Осиёнинг собиқ фуқароларидан иборат қуролланган гуруҳларни Афғонистон шимолига ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Сирожиддин Муҳриддин шунингдек Толибон Афғонистон инклюзив ҳукумат тузиш бўйича ички, минтақавий ва глобал талабларга буйинсунмаганини айтди.
Тожикистон ТИВ раҳбари ўз сўзларида, Тожикистон давлати қўшнисида 40 миллион аҳоли истиқомат қилувчи Афғонистон тақдирига бефарқ туролмайди деб эълон қилди.
Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида, сўзлаган нутқида бизнинг хавотирмиз халқаро ҳамжамиятга Афғонистондан келаётган террористик гуруҳлар таҳдиди ҳамда Афғонистонда Ал-қоида, ИШИД ва Таҳрики Толибон террорчи гуруҳлари мавжудлигидир деб айтди.