сентябр 14, 2023 09:27 Asia/Tashkent
  • Душунбада Марказий осиё ТИВ раҳбарлари йиғилиш бўлиб ўтди
    Душунбада Марказий осиё ТИВ раҳбарлари йиғилиш бўлиб ўтди

Кеча, чоршанба куни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида вазирлар йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 13 сентябрь куни Тожикистонда ўтказилган вазирлар йиғилишида иштирок этди.

“Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин жанобларига Душанбе шаҳридаги самимий қабул учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз”, - деб ёзади Саидов.

Таъкидланишича, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида вазирлар йиғилиши ўтказилган. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви кун тартиби ҳамда унда кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун президент Шавкат Мирзиёев Душанбеда ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Ёрлиқ