Токаев Қозоғистонга киберҳужумлар кучайиши ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sun, 02 Oct 2022 06:18:53 GMT )
октябр 02, 2022 11:18 Asia/Tashkent
  • Токаев Қозоғистонга киберҳужумлар кучайиши ҳақида огоҳлантирди
    Токаев Қозоғистонга киберҳужумлар кучайиши ҳақида огоҳлантирди

Қосим Жомарт Токаев Қозоғистонга қарши киберҳужумлар кўпайишидан огоҳлантирди.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон  президенти Жомарт Токаев Абай аҳолиси билан учрашувда, конституцияга ўзгартириш киритиши билан боғлиқ сиёсий кампания эълон қилингани ҳамда президентлик ва парламент сайловлари маълум бўлгани ортидан  айрим гуруҳларни мамлакат ичкарисида рангли инқилобларни вужудга келтириш мақсадида киберҳужумлар ва  жосуслик ҳаракатларига ишора қилди.

Қозоҳистон президенти шунингдек Қозоғистонда катта сиёсий кампания бошланди ва албатта сайлов эълон қилинганидан кейин турли муҳокамалар, баҳслар бўлиши мумкин, аммо юртимиз манфаатларига зид фикр билдираётганлар, ҳатто ёлғон маълумотлар  тарқатаётганлар ҳам бўлиши мумкин.Шунинг учун биз бу масалада эҳтиёт бўлишимиз керак деб эълон қилди.

Қозоғистоннинг президент сайловлари жорий йилнинг  20- ноябрида муддатдан олдин бўлиб ўтади. Бу мамлакат президенти Жомарт Токаевнинг айтишича, мамлакат сиёсий тизимда умумий ўзгаришларга олиб келади.