Қирғизистон ва ЕХҲТ миллий озчиликлар хусусида маслаҳатлашдилар
(last modified Mon, 03 Oct 2022 08:04:01 GMT )
октябр 03, 2022 13:04 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва ЕХҲТ миллий озчиликлар хусусида маслаҳатлашдилар
    Қирғизистон ва ЕХҲТ миллий озчиликлар хусусида маслаҳатлашдилар

Қирғизистон маданит вазири ўринбосари Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Олий комиссари билан учрашганида миллий озчиликлар масаласи юзасидан фикр алмашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Женгиз Ҳасануғлу ЕХҲТнинг миллий озчиликлар ишлари бўйича вакили Ғайрат Абдураҳмонов билан мулоқот қилди.

" Интеграция соҳасида тажриба алмашиш" мавзусида давра суҳбати шаклида ўтказилган учраушвда томонлар  ўзаро кун тартибининг кенг доирасини, жумладан ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш,этник сиёсатни илгари суриш ва милатлараро вазиятни мониторинг қилиш масаларини муҳокама қилдилар..

Учрашувда томонлар ташкилотлар масъулияти соҳасида миллатлараро муносабаталар соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

 

Ёрлиқ