Қирғизистон президенти бир қанча қирғиз вазирларини ишдан олди
(last modified Tue, 04 Oct 2022 10:20:18 GMT )
октябр 04, 2022 15:20 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти бир қанча қирғиз вазирларини ишдан олди
    Қирғизистон президенти бир қанча қирғиз вазирларини ишдан олди

Қирғизистон президенти чиқарган фамонларида маданият, ахборот, спорт, транспорт, алоқа ва энергия вазирларини ишдан бўшатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров алоҳида фармонларида мамлакат таълим ва олий вазири Алмасбей Бишаналиевни лавозимидан озод қилди ва бу лавозимга Уланбей Маметкулов номзодини кўрсатди.

Қирғизистон президенти шунингдек Азамат Замонгуловни маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири лавозимидан озод этди ва бу лавозимига Олтинбек Мақсудов номзодини илгари сурди.

Садир Жапаров бошқа фармонида  Дуткулбек Мурзоевни мамлакат энергетика вазирлиги лавозимидан озод қилиб унинг ўрнига Талаббек Абраевни мамлакат парламентига энергетика вазири лавозимига таклиф қилди.

Таклиф этилган янг вазирларни тайинлаш Қирғизистон парламенти томонидан тасдиқланиши керак.

Олдинги таълим ва олий фанлар вазири Алмасбек Бишеналиев хорижлик талабаларни маҳаллий университеларда рўхатдан  ўтказиш вақтида  110 минг доллар пора олгани учун қўлга олинган эди.

13-сентбяр куни Қирғизистон республикаси Бош прокуратураси энергетика вазири Дускулбек Мурзоевга нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланиб судга иккита иш қўзғатган.

Кейинроқ бош мониторинг органи Дусткулбек Мурзоев ўз мол-мулкни солиқ идораларидан яширганини маълум қилди.