Кобул шаҳрида содир бўлган портлашда ўнлаб инсонлар қурбон бўлди ва яраланди
(last modified Thu, 06 Oct 2022 06:18:41 GMT )
октябр 06, 2022 11:18 Asia/Tashkent
  • Кобул шаҳрида содир бўлган портлашда ўнлаб инсонлар қурбон бўлди ва яраланди
    Кобул шаҳрида содир бўлган портлашда ўнлаб инсонлар қурбон бўлди ва яраланди

Афғонистон пойтахти Кобулдаги Толибон муваққат ҳукумати ИИВ биноси яқнидаги масжиддда содир этилган портлаш оқибатида қурбонлар сони 25 кишига етди.

Ал-Жазира ахборот агентлигининг хабар қилишича  чоршанба куни  Кобул шаҳридаги Толибон ҳукумати ИИВ биноси яқинидаги масжид яқинида юз берган портлашда қурбонлар сони 25 кишига етди ва ўнлаб одамлар жароҳатланди.

Бу портлаш ва унинг сабаблари ҳақида батафсил хабарлар ошкор этилмаган бироқ бундан олдин Афғонистондаги аксарият портлашлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммамига олган.

Толибон гуруҳининг мамлакатнинг турли минтақаларда хавфсизликни таъминлаш даъволарига қарамай, Афғонистоннинг турли минтақаларида хусусан Кобулда  террорчилик ҳужумлар ва портлашлар кўпайган.

Эслатиб ўтамиз ўтган жума куни Кобул ғарбидаги Дашти Барчи ҳудудидаги Кож ўқув марказида содир бўлган қонли портлашда ҳам ўнлаб талабалар қурбон бўлганди.