Қирғизистоннинг Душанбедаги элчиси Тожикистон ТИВ га чақиртирилди
Кеча Қирғизистоннинг Душанбе шаҳридаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерлан Абдулдаев Тожикистон ТИВ -га чақирилди
Эслатиб ўтамиз 14-16 сентябр кунлари тожик- қирғиз чегарасидаги можарони кучайиши икки томондан 150 дан ортиқ инсонларнинг ўлимига ва 140 минг қирғизистонликларни можаро зонасидан кўчирилишига олиб келди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу ҳаракат Қирғизистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати раҳбари Кастбаевнинг Тожикистонга қарши сўнгги баёнотлари ортидан амалга оширилган.
Хабарга асосан, Тожикистон давлати Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати бошлиғининг сўнгги баёнотларига муносбат билдириб, уларни сиёсий маданиятнинг йўқ қилиниши ва асосий дипмломатик ахлоқнинг йўқлиги рамзи сифатида таърифлади,
Бу норзилик нотада шунингдек Қирғизистон ТИВ расмий вакилининг баёноти Қирғизистоннинг Тожикистонга асл сабаблари тўғрисида ёлғон ғояни юклатишга бўлган бемаъни уринишидир ва бу алдамчи мулоҳазалар эха 19-25 сентябрда томонлар имзолаган баённомаларнинг моҳиятига тўғри келмайди деб келтирилган.