Қозоғистонда КХШТнинг ҳарбий машғулотлари якунланди
3 октябр куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида бошланган КХШТ кучларининг қўшма машқлари якунланди.
Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи генерал Марат Ҳусейновга кўра, бу машғулотар доираида қўмондонлик ва назорат органларининг ҳамжиҳатлигини яхшилаш чоралари жанговар тайёргарлиги ва ўзаро мувофиқлик чоралари машқ қилинди.
У сўзларининг бошқа қисмида, бу машқлар КХШТ қўмондонининг режалаштириш, барқарорлик ва узлуксиз ва назоратни таъминлаш бўйича амалий кўникмаларини ошириш шунингдек дала тайёргарлиги ва ҳамжиҳатлик даражасини ошириш имконини беради деб айтди.
КХШТнинг жамоавий кучлари машқлар доирасида улар темир йўлда аскарларни топшириш пайтида қўпорувчилик КХШТ масъулияти доирасидаги қуролли тўқнашувлар ва қуролли можаролар кўламини чеклаш шароитида зарур чораларни кўришни машқ қилдилар
3-7 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Жамил вилоятининг Матибулак ва Гврадийск ўқув майдонларида ўтказилган бу ҳарбий машғулотларда бу ташкилотга аъзо давлатларнинг 6500 нафар аскари қатнашди.