Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон МДҲ саммити доирасида учрашиб мулоқот қилдилар
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i76398-Шавкат_Мирзиёев_ва_Имомали_Раҳмон_МДҲ_саммити_доирасида_учрашиб_мулоқот_қилдилар
Кеча Шавкат Мирзиёев 14 октябр куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси доирасида тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 15, 2022 10:45 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон МДҲ саммити доирасида учрашиб мулоқот қилдилар
    Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон МДҲ саммити доирасида учрашиб мулоқот қилдилар

Кеча Шавкат Мирзиёев 14 октябр куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси доирасида тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Марказий Осиёда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Мирзиёев ва Раҳмон олий даражада эришилган, энг аввало, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги соҳаларида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги келишувларни рўёбга чиқариш зарурлигини таъкидладилар.

Президентлари учрашуқида, минтақавий тузилмалар, шу жумладан ШҲТ ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.