Тожикистон республикаси жанубида “Чегара-2022” машқлари бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i76500
КХШТнинг “Чегара-2022” машғулотлари кеча Тожикистоннинг Хатлон вилояти "Ҳарбмайдон" полигонида бошланди ва 21-октябрга қадар давом этади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 18, 2022 12:14 Asia/Tashkent
  • Тожикистон республикаси жанубида “Чегара-2022” машқлари бошланди
    Тожикистон республикаси жанубида “Чегара-2022” машқлари бошланди

КХШТнинг “Чегара-2022” машғулотлари кеча Тожикистоннинг Хатлон вилояти "Ҳарбмайдон" полигонида бошланди ва 21-октябрга қадар давом этади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтининг хабар қилишича, бу ўқув машғулотларида Марказий Осиё минтақасига аъзо давлатлар ҳарбийлари, КХШТ бирлашганг штабинингг тезкор гуруҳи ва котибияти қатнашмоқда.

Тожикистондаги “Чегара-2022” қўшма ўқув машғулотлари  10-октябр кун  бу мамлакат  Марказий Осиё минтақаси тезкор қўшинларини жойлаштириш коллектив кучлари иштирокида бошланди. Машғулотларда мингга яқин киши ва  300 дан ортиқ махсус ҳарбий техника, жумладан самолётлар, вертолётлар , дрнлар қўлланди.

Бундан олдин 3-7 октябрь кунлари Қозоғистон мезбонлигида ҳам КХШТнинг " Ўзаро ҳамкорлик  -2022”, “Поезд-2022” ва “Қидирув-2022” номлардаги ҳарбий машғулотлари ўтказилган эди.

КХШТ 1992- йил 15 майда  Тошкент шаҳрида Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон /2012- йилда КХШТни тарк этган)  раҳбарлари томонидан имзоланган.

Ҳозирда КХШТ ташкилотига Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон далатлари аъзодирлар.