Қозоғистон ҳарбий доктринаси ислоҳотида кибер таҳдидларга қарши кураш жой олган
Қозоғистон президенти ўз мамлакатининг ҳарбий доктринсини қайта кўриб чиқишни имзолади ва унда янги бандлар, жумладан кибер таҳдидларга қарши кураш ҳам киради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев " Қозоғистон Республикасининг ҳарбий доктринасини тасдиқлаш тўғрисидаги 2017-йил 29-сентябридаги 554-сон фармонга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни имзолади.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, бу мамлакат ҳарбий доктринасида кучларнинг жанговар киберҳужумлар ва мамлакат ҳарбийларини ўзаро ҳамкорлиги каби масалалар атрофида катта ўзгаришлар амалга оширилди.
Ислоҳотар асосида дунёда янги жисмоний тамойиллар ишлаб чиқарилган оммавий қирғин қуроллари қурбонлари миқдори ортиб бораётанлиги сабабли келажакда Қозоғистон таҳдид остида қолади.
Қозоғистоннинг ўзгартириш ва ислоҳотлар доктринаси, стратегик йўналишларга зарур кучлар, қурол-яроқлар, ҳарбий техника ва таъминотлар мажмуасини яратиш орқали мамлакат ҳарбий ташкилотиниг қуруқлик, ҳаво ва денгиз кучларининг жанговар қудратини оширишга ҳам қаратилган.