«Марказий Осиё+Япония» мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов «Марказий Осиё+ Япония» мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг онлайн шаклдаги амалий учрашувида иштирок этди.
Токиода бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё+Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-конференцияси кун тартиби, концепцияси ва дастури муҳокама этилди.
«Марказий Осиё+Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-конференцияси иштирокчилари минтақа ва хорижий давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг дастлабки платформаларидан бири бўлган мазкур формат доирасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади.
Ссўзга чиққанлар иштирокчи-мамлакатлар вакиллари ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритиб, шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича таклифларни илгари сурди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.