октябр 23, 2022 11:49 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари икки мамлакат чегарасидаги кескинликни юмшатишни таъкидламоқда
    Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари икки мамлакат чегарасидаги кескинликни юмшатишни таъкидламоқда

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати раиси Оралбек Шаршиев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали чегарадаги кескинликни юмшатиш бўйича қўшма баёнотни имзолади.

Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, тожик-қирғиз чегараси юзага келиши мумкин бўлгана провакацияларнинг олдини олиши мақсадида  келишувга эришиш учун учрашувдан томонлар чегарадаги кескинликни юмшатиш бўйича ўз вақтида чора -тадбирларни кучайтириш ва икки давлат чегара қўшинларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш зарурлигини тан олди.

Учрашувда ҳудудий яхлитлик ва чегаралар дахлсизлиги масалаларида ўзаро ҳурмат, тинч-тотув яшаш, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик тамоийлларини ҳурмат қилишга қатъий содиқ экани алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари чегарадаги вазиятни нормаллаштиришга фаол иштирок этувчи қўшма ишчи гуруҳлар билан мунтазам учрашувлар ўтказишга келишиб олдилар.

Қирғизистон ва Тожикистон чегара бўлимлари раҳбарлари ҳамда ОАВ ва рухсат этилмаган шахслардан можаро авж олмаслик ва жанговар ҳаракатларни авж ўтказмаслик учун воқеаларни ҳар қандай изоҳ ва талқин қилишдан қатъий тийилишларини сўради.

14-16 сентяьр кунлари тожик-қирғиз чегарасидаги кескинликларнинг янги кучайиши юз берди ва абу можаролар тарихдаги энг қонли тўқнашувлардан бири бўлди.

Ёрлиқ