Бишкек давлати : Ўзбекистон билан чегарадаги келишмовчиликларни ҳал қилиш мухолифларига чора кўрамиз
Қирғизистон ИИВ инспектори Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари Ўзбекистон республикаси билан умумий чегарадаги кўрсатилган ерларни ўтказиш бйўича келишувга қарши чиққанларга чора кўрилаётганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги инспектори Атир Абдулраҳматов мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари Қамбаробод сув омбори чегараларининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан сиёсатчилар, фаоллар ва блогерларнинг уйларида тинтув ўтказётганини маълум қилди.
Абдураҳматовнинг айтишича бу шахслар зўравонлик, қирғин, ўт қўйиш, мулкни йўқ қилиш, ўқотар қуроллар, портловчи моддалар ёки қурилмаларини қўллаш, хавфсизлик органларига қуролли қаршиилк кўрсатиш билан боғлиқ оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айблашмоқда.
Бундан олдин Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Ўзбекистон томони билан олиб борилган музокаралар якунларига асосан барча баҳсли чегара ҳудудлари Қирғизистонга ўтказилишини айтган эди.
Бу шартнома асосида Қирғизистон республикаси 19966 гектарга, мамлакатнинг умумий майдони эса 15806 гектарга кўпаяди. Бошқа томонидан Қамбаробод сув омбори остидаги 4485 гектар ер Ўзбекистонга берилади.
Эслатиб ўтиш жоиздирки, шартнома лойиҳаси президенти томонидан имзоланиши, кейин парламент ва яна президент томонидан тасдиқланши тўғри келди. Шунга ўхшаш ички тартиб-қоидалар Ўзбекистонда ҳам амалга оширилиши керак ва шундан кейингина ушбу ҳужжат кучга киради.