Тожикистонда КХШТнинг машғулотлари ўтказилди
(last modified Tue, 25 Oct 2022 06:47:38 GMT )
октябр 25, 2022 11:47 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда КХШТнинг машғулотлари ўтказилди
    Тожикистонда КХШТнинг машғулотлари ўтказилди

КХШТнинг " Чегара-2022” номли ҳарбий машғулотлари Тожикистонда 1000 га яқин аскар ҳамда 300 дан ортиқ турдаги қуроллар, жумладан Сухов-25 қирувчи самолётлари, вертолётлар ва учувчисиз дронлари иштирокида бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида Марказий Осиё минтақасининг тезкор жойлаштириш бўйича жамоавий кучларнинг "Чегара- 2022” номли ўқув машғулотлари қўмондонлик, кучларини бошқаришниг амалий кўникмаларини таккомиллаштириш ва вазифаларни бажаришда  бўлинмлар жипслигини ошириш мақсадида ўтказилди.

Қирғизистон, Арманистон ва Белорус давлатларии 11 кунлик машғулотарда қатнашишдан воз кечди. Арманистон  давлати Озарбойжон республикаси билан бўлган кескинлик туфайли бу машғулотда қатнашмади ва Белоруснинг машғулотларда қатнашгамани сабаби аниқланмади аммо Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида жорий йил ўрталарида кучайган кескинлик шубҳасида Бишкек давлатининг бу машғулотларда иштирок этишдан бош тортишга сабаб  бўлган.

Эслатиб ўтамиз бу машғулотлара  2012йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинмоқда.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади ҳарбий-сиёсий ҳамкорликни тўғрилаш ва чуқурлаштириш, кўп томонлама тузилмаларни ривожлантириш, умумий асослар асосида аъзо давлатларнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик жараёнлари, зўравонлик қурбони бўлган аъзо давлатга ҳарибй ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Ёрлиқ