300 минг доллар сармоя билан Қозоғистонда яшаш рухсатини олиш мумкин бўлади
Қозоғистон давлати мамлакатга 300 минг доллар сармоя киритган хорижликларга яшаш учун рухсатнома беришини режалаштирмоқда.
Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон бош вазири ўринбосари, савдо ва интеграция вазири Серик Жумагариян ўз сўзларида, агар чет эл фуқаролари бу давлатга 300 минг доллар сармоя киритса, уларга яшиш учун рухсатнома берилади деб таъкидлади.
У сўзларининг бошқа қисмида ҳозирги босқичда Қозоғистон иқтисодиётига 300 минг доллардан ортиқ сармоя киритган хорижлик ишбилармонлар учун яшаш ҳуқуқи билан 10 йиллик визалар олиш имкониятини тақдим этиш мақсадида қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
Жумагариян шунингдек Қозоғистон ҳукуматининг сармоявий муҳитни яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларини таъкидлаб норезидент инвесторлар учун инвестиция визасини олиш жараёнини соддалаштириш мақсадида Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш вазирининг буйруғи билан виза олиш муддати 5 иш кунидан 3 иш кунигача қисқартирилди.
Айтиш жоиздирки, 2022-йилнинг биринчи яримида Қозоғистон иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 14,5 миллиард долларга етган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,2 фоизга ошган.