Тожикистонда Эрон ҳарбий дронлари ишлаб чиқариш ҳақидаги иддаолар рад этилди
Тожикистон ТИВи украиналик журналистнингг Эрон учувчисиз учоқлари Тожикистонда ишлаб чиқарилгани ва Украинага қарши қўлланаётгани ҳақидаги даъвони рад этди.
Ғарб давлатлари ва Украина ҳукумати Эронни Украинага қарши урушда фойлаланиши учун Россияга учувчисиз учоқлар юборганликдаа айблаётган ҳолда Россия ва Эрон бу айбловларни рад этмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ТИВ ўз баёнотида украиналик журналист Дмитрий Гордонни бу мамлакатда Эрон учувчисиз учоқлари қурилиши ҳақидаги хабар тарқатгани учун танқид қилиб, томошобинлар ишончини қозониш учун чоп этилган маълумотларни тўғрилигини синчиклаб текширишни сўради.
Бундан олдин Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва ушбу мамлакат ТИВ худди шундай баёнот билан Гордоннинг Эрон ҳарбий дронларини ушбу мамлакат тупроғида йиғилгани ҳақидаги иддаосини рад этганди.
Ўзбекистон қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Алишер Қодиров ҳам украиналик журналистнинг Ўзбекистонда Эрон учувчисиз учоқлари ишлаб чиқариш ҳақидаги иддаоси учун бу мамлакатдан кечирим сўраши кераклигини айтганди..
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ҳам кеча Хавфсизлик кенгаши йиғилишида биз бу каби исботланмаган даъволарни қатъиян рад этамиз деб таъкидлади.