ноябр 01, 2022 15:27 Asia/Tashkent
  • Эроннинг қадимий ҳунар- санъат усталари Тожикистонда ўз санъатини намойиш этдилар
    Эроннинг қадимий ҳунар- санъат усталари Тожикистонда ўз санъатини намойиш этдилар

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Эрон Ислом республикаси маданият ҳафталигининг очилиш маросимида эронлик қадимий санъат усталари ўз санъатини намойиш этдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидагип сайтининг хабар қилишича, 80 дан ортиқ эронлик турли соҳаларда жумладан ҳунармандчилик, мусиқа ва қадимий спорт турлари бўйича Эроннинг маданий ҳафталиги давомида Тожикистоннинг Бохтар, Худанд ва Душанбе  шаҳарларида дастурлари намойиш қилишади.

Эрон маданият ҳафталигининг очилиш маросими кеча Эрон ва Тожикистон маданият вазирлари иштирокида Душанбе шаҳрида Опера ва балет залида бўлиб ўтди ва бу маросимида эронлик қадимий ҳунар усталари чиқиш қилишди.

Эроннинг маҳаллий ва анаъавий асил мусиқалари ижроси Тожикистондаги Эрон маданияти ҳафталиги дастурларининг яна бир жозибали қисмидир.

Эрон ва Тожикистон  халқининг маданияти ва тили муштараклиги туфайли ҳамкорликни  кенгайтириш чораларни кўрмоқда.

Тожикистонда Эрон ислом республикаси маданият ҳафталигининг очилик маросимида Тожикистон маданият вазири Зулфия Давлатзода ва Эрон маданият вазири Муҳаммадмеҳди Исмоилий иштирок этиб нутқ сўзлашди.

Ёрлиқ