Бишкекдаги ШҲТ бош вазирлари кенгашида кимлар қатнашиши маълум бўлди
3 ноябр куни Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда 10га яқин ҳужжат имзоланиши режалаштирилган
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. ШҲТнинг Қирғизистон томонидан миллий координатори, ТИВ интеграцион бирлашмалар департаменти директори ўринбосари Гулкайир Балбаева 3 ноябр куни Бишкекда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг йиғилишида қайси давлатдан кимлар иштирок этиши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

"Шунингдек, йиғилишда кузатувчи давлатлар вакиллари: Ҳиндистондан — ташқи ишлар вазири, Покистондан — бош вазир маслаҳатчиси, Афғонистондан — бош вазир, Эрондан — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари қатнашадилар. Монголия номидан элчи қатнашади", — деб маълум қилди Балбаева. Беларус бош вазири оғзаки розилик берган.
Бундан ташқари, МДҲ, БМТ ва бошқа ташкилотлардан таклиф қилинган меҳмонларнинг ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Балбаева бир қатор масалалар муҳокама қилиниши ҳамда йиғилиш якунига кўра 8-10 ҳужжат имзоланиши режалаштирилганини билдирди."ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг кенгаши қарорига асосан ташкилотнинг 2017 йилги бюджети, 2017-2021 йилга мўлжалланган лойиҳавий фаолиятни келгусида ривожлантириш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланади", — деди у.