Марказий Осиё сув ресурсларини фалокат кутаётгани айтилмоқда
(last modified Sun, 06 Nov 2022 08:23:06 GMT )
ноябр 06, 2022 13:23 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё сув ресурсларини фалокат кутаётгани айтилмоқда
    Марказий Осиё сув ресурсларини фалокат кутаётгани айтилмоқда

Қирғизистон ирригация илмий-тадқиқот инстутити директори Мкарказий Осиёдаги сув ресурсларнинг келажакдаги аҳволи ҳалокатли бўлишини башорат қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон ирригация илмий -тадқиқот институти директори Кобанисбек Колев иқлим ўзгариши сабабли Марказий Осиё яқин  25-30 йил ичида қийин вазиятга дуч келишини таъкидлаб, 50-йилларда Марказий Осиё мамлакатларида сув ресурслари 30-50 фоизга қисқариши башорат қилинмоқда деб қайд этди.

Колев ўз сўзларида 2028-йилга бориб Марказий Осиёда дарёлар шу жумладан Қирғизистонда дарёлар ҳажми камаяди, бу эса қишлоқ хўжалигида турғунлик ва натижада озиқ-овқат тақчиллигини келтириб чиқаради деб айтди.

У сўзларининг бошқа қисмида қишлоқ хўжалигида сувни оқилона тақсимлаш, сувни тежаш ва суғориладиган ерларнинг табиий унумдорлигини сақлаш учун технологиялардан фойдаланиш Марказий Осиё минтақасида сув ресурсларини сақлаш бўйича узоқ муддатли чора тадбирлардир деб таъкидлади.

Марказий Осиёнинг йирик дарёлари биринчи бўлиб ўтадиган Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатлари сув ресурсларидан электр станцияларни қуриш учун фойдаланишни таъкидласа, дарёлар қуйидаги Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон республиклари сув ресурсларининг юқолиши ва қишлоқ хўжалигини сув таъминотининг бузилишига  сабаб бўлади деб ҳисобламоқда.