Яқин келажакда Афғонистон Толибон муввақат ҳукумати тугайди
Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби яқин орада бу ҳукумат ишини якунланшини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Кобулда Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид, Афғонистонда янги шарт-шароитлар яратиш ва муваққат ҳукуматни тугатиш ҳаракатлари давом этмоқда деб айтди.
Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби шунингдек Афонистондаги муваққат ҳукуматининг тугатилиши ҳақида батафсил маълумот бермади.
Толибон гуруҳи Афғонистонда Муҳаммад Ашраф Ғани ҳукуматини ағдарганидан сўнг, 2021-йил 15-августдан бери ҳокимият теппасига келган бироқ халқаро ассамблеялар билан ҳали ҳеч бир давлат Толибон ҳааракатини тан олмаган.
Толибон гуруҳи томонидан Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиши халқаро ҳамжамиятнинг бу ҳукуматни тан олишининг асосий шартларидан биридир.