МДҲ ҳудудида хорижий нодавлат ташкилотлари ва ОАВларининг бузғунчи фаолияти муҳокама қилинди
(last modified Tue, 08 Nov 2022 07:57:45 GMT )
ноябр 08, 2022 12:57 Asia/Tashkent
  • МДҲ ҳудудида хорижий нодавлат ташкилотлари ва ОАВларининг бузғунчи фаолияти муҳокама қилинди
    МДҲ ҳудудида хорижий нодавлат ташкилотлари ва ОАВларининг бузғунчи фаолияти муҳокама қилинди

МДҲ Хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилишда нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва ОАВ- лари бу иттифоқ ҳудудидаги буғзунчи фаолият кўриб чиқишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия мезбонлигида Москвада МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котибларининг  10-йиғилиши ўтказилди.

Мазкур учрашувда бу иттифоқ маконида минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди ва умуман иштирокчилар замонавий шароитида халқаро хавфсизлик , жумладан ядровий ва радиациявий хавфсизлик билан боғлиқ таҳдидларни кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари халқаро террорчилик ташкилотларининг  Афғонистон ҳудудидаги фаолияти натижасида вужудга келган қўшни давлатлар хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш масалаларини ҳам томонлар  кўриб чиқишди.

Хабарга кўра бу йиғилишда МДҲ муҳитида фашизмни мақташ ва тарихни сохталаштиришга қарши кураш чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилиш иштирокчилари кун тартибидаги масалани кўриб чиқиш чоғида муҳим масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама ҳамкорликдан манфаатдор хавфсизликни таъминлаш, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликда манфаатдор давлатларнинг ҳамкорлигини фаоллаштириш, бу иттифоқ ваколатли органларининг  2023-йилда ўзаро ҳамкорлиги бўйича келишилган чора-тадбирлари кўриш бўйича ифодаланган ҳамда батафсил ва йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқилди.