Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
(last modified Wed, 16 Nov 2022 06:00:20 GMT )
ноябр 16, 2022 11:00 Asia/Tashkent
  • Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
    Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Эрон Ислом республикаси, Тожикистон ва Ўзбекистон сайёҳлик ва туризм компаниялари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 50 дан ортиқ ҳужжат имзолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, мазкур келишувлар Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий туризмни ривожлантириш форумида Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистон туризм ва сайёҳлик компаниялар ўртасида янги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида тузилган.

Туризм соҳасидаги ҳамкорлик ҳужжатларни Эрон Ислом республикасининг Душанбедаги элчиси Муҳаммадтақий Собирий, Тожикистон туризмни ривожланириш қўмитаси раиси Тожиддин Жўразода ва Ўзбекистоннинг элчиси Эргаш Шоҳисматов имзолади.

Эроннинг Тожикистондаги элчиси Муҳамматақий Собирий  бошчилигидаги Эрон делегацияси Теҳрон туризмнинг турли йўналишлари жумладан тарихий, маданий, экологик ва соғломлаштириш туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги туризмни ривожантириш қўмитаси ҳам бу учрашув доирасида тожик ҳунармандларига қўлга ясаган буюмлари кўргазмаси ҳамда туризм имкониятлари ва Тожикистондаги сайёҳлик компаниялари хизматларининг ҳолати намойш этилди.

Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистон- 3 мамлакат вакиллари миллий маданият, урф-одатлар, таом ва ичимликлар, тарихи ва бой маданий мероси билан таништиришни туризмни ривожлантиришнинг асоси деб атади.