Россия федерацияси Қирғизистонда АЭС қурмоқчи
Қирғизистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг " Росатом" компанияси Қирғизистонда атом электр станция қуриши тўғрисида келишиб олдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун " Росатом" компанияси бош директорини Алексей Лихачев Қирғизистон энергетика вазири Талайбек Абраев билан учрашганида бу мамлакатда АЭС қуриш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.
ИРНА ахборот агентлиги ҳам тарқатган хабарида, " Росатом" бош директори Алексей Лихачев Қирғизистон билан ушбу мамлакатда АЭСни қуриш бўйича келишув ҳақида гапириб, Қирғизистон АЭС қурилиши бу мамлакатни энергия билан таъминлаш билан бирга, Марказий Осиё минтақаси халқининг турмуш даражаси ва илмий- техник салоҳиятини ривожлантиришга ҳам таъсир кўрсатади деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатлари АЭСни кенгайтириш ҳисобига электр энергияси билан таъминлашга интилмоқда.
Россиянинг " Рос-Атом" компанияси уранни бойитиш бўйича жаҳон бозорининг қарйиб 40 фоизига эгалик қилади.