Қозоғистон давлати Эроннинг транзит имкониятларидан фойдаланишга эътибор қаратмоқда
(last modified Sat, 26 Nov 2022 10:27:13 GMT )
ноябр 26, 2022 15:27 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати Эроннинг транзит имкониятларидан фойдаланишга эътибор қаратмоқда
    Қозоғистон давлати Эроннинг транзит имкониятларидан фойдаланишга эътибор қаратмоқда

Қозоғистоннинг савдони ривожлантириш бўйича вице -президенти Эроннинг транзит имкониятларидан фойдаланишни таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича,  Қозоғистоннинг Савдони ривожлантириш вице-президенти ва бу мамлакат савдони ривожлантириш вазири ўринбосари Нурлан Колбатиров савдо-транспорт делегациясининг қўшма йиғилишда Қозоғистон президентининг яқинда Эронга ташрифини эслатиб,  Қозоғистон ҳукуматининг муҳим мақсадларидан бири Эроннинг транзит имкониятларидан фойдаланишдир деб маълум қилди.

Кобатиров шунингдек Эрон ва Қозоғистоннинг 3 миллиард долларлик бизнес истиқболларини икки давлат юқори амалдорлари белгиланганига тўхталиб, Эроннинг Қозоғистонга экспорт салоҳияти жуда юқои бўлса-да, Эрон товарларининг кам ҳажми Қозоғистонга киради деб эълон қилди.

Қозоғистоннинг савдони ривожлантириш бўйича вице- президенти Қозоғистон делегациясининг Эронга ташрифидан асосий мақсад Эроннинг бизнес объектларини ўрганиш ва муаммоларни аниқлаш ва уларга мос ечим топиш эканлигини баён этиб, Эрон давлати Қозоғистон учун муҳим давлат бўлиб Остона давлати Эрон билан қўшма савдо алоқаларни ривожлантиришга қарор қилади деб қайд этди.

Эрон палатасининг халқаро масалалар бўйича вице-президенти Алиризо Ёварий ҳам Қозоғистон Эроннинг тижорат ҳамкорликни ривожлантиришдаги устувор йўнаишларидан бири эканлигини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги жуда яқин алоқаларга урғу бериб, Қозоғистон расмийларининг ўтган ой Эронга ташрифидан сўнг Эроннинг жанубий портлари, жумладан Шаҳид Ражоий номидаги порт объектлари Қозоғстонга топширилгани ва бу мамлакат ушбу имкониятлардан Узоқ Шарқ мамлакатларига экспортини ривожланириш учун фойдаланиши мумкин деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ