Қозоғистонда муаммоси бўлган энергетика компаниялари миллийлаштирилади
(last modified Tue, 29 Nov 2022 08:43:29 GMT )
ноябр 29, 2022 13:43 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда муаммоси бўлган энергетика компаниялари миллийлаштирилади
    Қозоғистонда муаммоси бўлган энергетика компаниялари миллийлаштирилади

Кеча Қозоғистон ҳукумати муаммога дуч келган энергетика компанияларини миллийлаштириш массаласини кўриб чиқаётганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Франция ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича,  бу қарор Қозоғистоннинг минглаб аҳолиси сўнгги электр учирилишидан сўнг қиш мавсумида иситиш муаммосига дуч келган бир пайтда қабул қилинган.

Қозоғистон президенининг матбуот котиби ўз сўзларида, Қосим Жомарт Токаев  бу мамлакат Бош вазири Алихон Исмоиловга энергетика соҳасидаги муаммоли компанияларни миллийлаштириш масаласини текширишни буюрди.

Токаевнинг матбуот котиби, шунингдек уларнинг нотўғри бошқаруви бахтсиз ҳодисалар ва электр таъминотидаги узилишларга олиб келади деб маълум қилди.

Куни кеча Акибцоз шаҳридаги элекр станциясида рўй берган авариядан кейин Қозоғистонни минглаб аҳолиси минус  30 даража ҳароратда иситсиз қолмодқа.

Қозоғистон президенти матбуот котиби Акибцоздаги воқеа учун айбдорлар жавобгарликка тортиши кераклигини таъкидлади.

 

Ёрлиқ