Толибон расмийси: қизларни мактабга бориши хорижликларнинг маданиятидир
(last modified Fri, 02 Dec 2022 09:56:38 GMT )
декабр 02, 2022 14:56 Asia/Tashkent
  • Толибон расмийси: қизларни мактабга бориши хорижликларнинг маданиятидир
    Толибон расмийси: қизларни мактабга бориши хорижликларнинг маданиятидир

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати таълим вазири вазифасини бажарувчиси қизларнинг мактабга бориши хорижликларнинг маданиятидир деб иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022- йил август ойи ўрталарида Афғонистонда ҳокимият тепасига келгандан кейин Толибон ҳаракати олтинчи синфдан юқори қизлар мактабларини ёпди ва идораларда ишлайдиган аёлларни ишдан бўшатиб уйларига жўнатиб юборди.

Аммо бу вазиятда Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати халқаро қонунликка эришишга ҳаракат қилмоқда ва  халқаро ҳамжамият бу талабнинг бажарилишини инсон ҳуқуқлари айниқса афғонистонлик аёллари ва қизлари ҳуқуқларига риоя этилишига боғлиқ қилиб қўйди.

Афғонистоннинг Шафақно сайтига таяниб Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Толибон ҳукумати олий таълим вазири вазифасини бажарувчиси Нидомуҳаммад Надим қизларни мактабга юбориш хорижликларнинг маданиятидир ва бу маданиятни Афғонистондаги аввалги ҳукумат олиб келган деб даъво қилди.

Қизлар мактабларини очиш ҳақидаги ваъдасин бир неча бор бажаришдан бош тортган Толибон муваққат ҳукумати талаба қизларнинг ўқишини давом эттиришга ҳам тўсқинлик қилмоқда.