Афғонистон ҳудудидан Покистонга ҳеч қандай таҳдид бўлмайди
(last modified Sat, 03 Dec 2022 09:50:25 GMT )
декабр 03, 2022 14:50 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ҳудудидан Покистонга ҳеч қандай таҳдид бўлмайди
    Афғонистон ҳудудидан Покистонга ҳеч қандай таҳдид бўлмайди

Толибон муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги Покистон ички ишлар вазирининг баёнтларнии рад этиб Афғонистон тупроғи ҳеч қайси давлатга қарши ишлатилмаслигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, олдинроқ Покистон ИИВ бошлиғи Рана Санауллоҳ ўз сўзларида,  Покистондаги Толибон ҳаракати Афғонистон ҳудудидан Исломобод давлатига қарши фойдаланаётганини маълум қилганди.

Унга кўра, Покистондаги " Таҳрик Толибон"  ҳаракатини олдини олиш Исломобод ва Кобул манфаати учундир.

Покистон ИИВ бошқалари ўз сўзларида, Покистонда фаолият қиладиган  " Таҳрик Толибон"  Афғонистонда барча қулайликларга эга ва унинг 5 мингга яқин жангариси Афғонистонда яширинган деб изоҳлади.

Толибон муваққат ҳукумати мудофаа вазирлиги Покистон ички ишлар вазирининг баёнотларига жавобан Афғонистон тупроғи ҳеч қайси давлатга қарши ишлатилмайди деб қўшимча қилди.

Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятуллоҳ Хоразмий биз барча минтақа давлатлари ва дунёни яна бир бор ишонтириб айтамизки Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши ишлатилмайди деб айтди.

Ёрлиқ