декабр 06, 2022 11:48 Asia/Tashkent
  • Экспертлар Марказий Осиёда ҳаво ҳарорати ошиши ҳақида огоҳлантиришмоқда
    Экспертлар Марказий Осиёда ҳаво ҳарорати ошиши ҳақида огоҳлантиришмоқда

Метереология экспертлари Марказий Осиё минтақасида ҳаво ҳарорати ошиши ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Марказий Осиёда сўнгги 3 ўн йилликда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати Селсий бўйича  0,5 даражага ошди ва   2085-йилга бориб бу минтақада  2,0 дан 5,7 даражагача кўтариши кутилмоқда. Мутахассислар Марказий Осиё минтақасида ўртача ҳаво ҳарорати ҳар йили ошиб бормоқда.

Сув билан боғлиқ табиий офатларнинг кўпайиши сув ресурслари ва иқлим ўзгариши ўртасидаги боғлиқники таъкидлайди. Бунинг ёрқин мисоли эса дунёдаги табиий музликларнинг тез эриши, шу жумладан Марказий Осиёнинг сув ресурсларининг қарйиб  60 фоизини ташкил этувчи Тожикистон музликларидир.

Эслатиб ўтамиз Тожикистон ва Қозоғисонда кузатилган мисли кўрилмаган ва ғайриоддий жазирама бу ҳудудларда ҳаво исишидан дарк беради.

Жаҳон Банки эса Марказий Осиё минтақаси Осиё ва Европа давлатлари орасида иқлим ўзгаришига энг заиф минтақалардан бири ҳисобланади деб маълум қилди.

Жаҳон банкининг прогнозига биноан табиий офатлар туфайли Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон иқтисодиётига етказилган зарар уларнинг ички ишлаб чиқилишиниг 0,4-1,3 фоизини ташкил қилади.

Тожикистоннинг айрим ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш  30 фоизга қисрқаргани ҳақида хабар берилган.

Қозоғистон респубилкаси 66% ер қурғоқчиликка дучор бўлган.

Бундан ташқари Қирғизистон ярими чўлланишига дучор бўлиб, Туркманистон ва Ўзбекистонни кенг ҳудудлари қуриб қолган ҳудудларга айланиши мумкин.

Ёрлиқ