Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Wed, 07 Dec 2022 07:38:48 GMT )
декабр 07, 2022 12:38 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик йиғилиши бўлиб ўтди
    Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги хавфсизлиги йиғилиши Деҳли шаҳрида терроризмга қарши кураш мақсадида бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича учрашувда Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ва котиблари ҳамда Туркманистоннинг Деҳлидаги элчиси Афғонистон масаласи, терроризмга қарши кураш ва муҳим минтақавий мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.

Деҳлида ўтказилган хавфсизлик йиғилиши иштирокичлари Афғонистондаги барқарорлик ва тинчликни қўллаб-қувватлаб, мамлакат ҳудудида терорчиларнинг бошпана олиши ва фаоилятини молиялиштириш учну фойданалимаслигини алоҳида таъкидладилар.

Ҳиндистон ОАВларига биноан, Ҳиндистон ва Марказий Осиё йиғилиши баёнотида Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар, жумладан сиёсий, савдо, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги муносабатлар ўзаро ишонч, тушуниш ва дўстликка асосланган кўп томонлама ва фойдали муносаатарга айлангани келтирилган.

Бу учрашувда қатнашган давлатлар, Эрон жануби-шарқидаги Чобаҳор портининг савдо ва минтақавий алоқаларни оширишиаги аҳамиятини ҳам таъкидладилар.