март 03, 2024 16:13 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон Марказий Осиё давлатларига Эроннинг Чобаҳор порти орқали савдо қилишни таклиф қилди
    Ҳиндистон Марказий Осиё давлатларига Эроннинг Чобаҳор порти орқали савдо қилишни таклиф қилди

Ҳиндистонни Бишкекдаги элчичи сўзлаган нутқида, биз Марказий Осиё давлатларини Ҳиндистон ва дунёнинг бошқа мамлакатлари билан денгиз савдоси учун Эрон Ислом республикасининг Чобаҳорнинг ҳамда бу портнинг Шаҳид Биҳиштий терминалидан фойдаланишга таклиф қиламиз деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳиндистоннинг  Қирғизистондаги элчиси  Деҳли транспорт коридорини ривожлантириш мақсадида минтақа давлатлари билан ҳамкорлик қилаётгании маълум қилиб,Шимол-жануб халқаро йўлаги Ҳиндистон бир қанча давлатлар / Эрон ва Россия/ билан ҳамкорликк қиладиган муҳим минтақавий алоқа коридори лойиҳасидир деб изоҳлади.

Ҳиндистонлик бу дипломат шунингдек   Деҳли ҳукуматининг минтақавий алоқаларнии мустаҳкамлаш ва Чобаҳор портига сармоя киритиш қарорини бурилиш нуқтаси сифатида баҳолаб, Ҳиндистон ҳам Эрон Ислом республикаси ҳукумати билан ҳамкорликда Чобаҳор минтақасидаги шаҳид Биҳиштий терминалининг биринчи босқичини ишлаб чиқишда қатнашмоқда деб маълум қилди.

Чобаҳор портидаги Шаҳид Биҳиштий терминалининг биринчи босқичи  бир миллиард долларлик сармоя билан якунланганини ҳисобга олиб,  Деҳли ҳукумати Теҳрон билан ҳамкорликда ушбу терминалининг биринчи босқичини ишлаб чиқаётанини таъкидлади.

Ҳиндистоннинг Бишкекдаги элчиси ўз сўзларида Эроннинг \Чобаҳор порти ҳудудидан  фойдаланиш сабабли вақт, масофа ва харажатларни қисқартиришни таъкидлаб, биз Марказий  Осиёдаги қўшниларимизни Ҳиндистон ва дунёнинг бошқа мамлакатлари билан денгиз савдоси учун Эроннинг Чобаҳор порти ҳамда ушбу портдаги Шаҳид Биҳиштий терминалидан фойдаланишга чақирдик деб  қўшимча қилди.

Ёрлиқ