Январ 16, 2024 12:54 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги келишувларни кузатиш ва амалга оширишни тезлаштириш керак
    Эрон президенти: Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги келишувларни кузатиш ва амалга оширишни тезлаштириш керак

Эрон президенти Эрон ва Ҳиндистон ўртасида тузилган келишувлани ижро этиш жумладан Чобаҳор портини ривожланириш режасини кузатиш ва амалга оширишни тезтлаштиришни таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиинг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий Ҳиндистон ТИВ раҳбари  Subramaniam Jaishankar ни қабул қилганида,  турли сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, транспорт ва энергетика соҳасида алоқаларни ривожлантириш ва дарпажасини ошириш мақсадида Эрон  ва Ҳиндистон олий мансабдор шахсларнинг иродасини бажаришга қаратилган саъй-ҳаракатларига алоҳида урғу берди.

Иброҳим Раисийнинг  Ҳиндистон ТИВ раҳбари билан учрашувидаги нутқининг асосий нуқталаридан бири, террорчи ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида икки давлат умумий қарашларнинг аҳамияти, " Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизликни ўртаниш учун ҳамкорлик қилиши" " икки мамлакат  ўртасидаги савдосини аниқ ва миллий валюталар орқали мустаҳкамлаш  ва " хақларо сувларда юк ташиш хавфсизлигини таъминлашга урғу бериш" каби мавзулардан иборат эди.

Эрон президени Иброҳим Раисий Ғазо секторида сионистик режим томонидан содир этилаёган жиноятларни уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларнинг яққол намунаси сифатида эканлигига ишора қилиб, сионистик режимнинг Ғазога ҳужумлари тўхтатиш, бу режимни жазолаш ва Фаластин  халқининг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш минтақада барқарорлик ва хавфсизликни қайтаришнинг ягона йўлидир ва Ҳиндистон мамлакатининг роли эса сионистик  режимнинг Ғазо секторидаги ҳужумларини тўхтатиш, бу бўлга блокадасини олиб ташлаш ва Фаластин халқининг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда муҳимдир деб эълон қилди.

Ҳиндистон мамлакатиТИВ раҳбари  Subramaniam Jayshankar ҳам Эрон жанубидаги Кирмон шаҳрида содир бўлган террорчиликдан Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдириб, Эрон  президентининг минтақа давлатлари билан алоқаларни ривожланириш ва Ҳиндистон билан муносабатларда жиддий ўзгаришлар яратиш борасидаги саъй -ҳаракатларини  олқишлади.

Ҳиндистон ТИВ раҳбари  Деҳли ҳукуматининг  Теҳрон билан кенг қамровли ва узоқ муддатли ҳамкорлик шартномасини тузишдан манфаатдор эканлигига тўхталиб Ҳиндистонниг Чобаҳор портини ривожлагирши лойиҳаси бўйича ўз мажбуриятларига тўлиқ содиқлиги ҳамда Эрон билан ҳамкорликларни ҳар томонлама кенгайтиришни маълум қилди.

Ёрлиқ