феврал 21, 2024 18:28 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Ўзбекистондаги савдо маслаҳатчиси: Эрон ва Ўзбекистон ўртасида транспорт ва транзит алоқаларини ривожланиш зарур
    Эроннинг Ўзбекистондаги савдо маслаҳатчиси: Эрон ва Ўзбекистон ўртасида транспорт ва транзит алоқаларини ривожланиш зарур

Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Раҳматулло Хўрмолий транспорт ҳамкорлигини ривожланириш учун Эрон Ислом республикаси, Ўзбекистон ва Тукрманистон 3 томонлама учрашувлар ўтказиш зарурлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг  Ўзбенкистондаги элчизхнаси тижорат бўйича маслаҳатчиси Раҳматулоҳ Хурмолий Ўзбекистоннинг Кун.уз сайти идорасида бўлиб,  Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт ҳамкорлиги ва  алоқалар салоҳиятини мустаҳкмлаш йўланиш санаб ўтди. Эрон элчихонаси иқтисодий масалалар маслаҳатчиси ўзбекистонилк журналист саволига жавоб берар экан,  Ўзбекистон республикасининг Эроннинг Чобаҳор портидан фойдаланиши истиқболини тилга олиб, Чобаҳор портини ривожланириш ва ушбу портнинг минтақавий ва глобал алмашинувлар ҳамда шарқ-ғарбий ва шимол-жануб таъминот занжиридаги энг самарали роли Эроннинг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Эрон Ислом республикаси мақсадли давлатлари хусусан Ўзбекистон билан умумий манфаатларини аниқлаш доирасида стратегик ва синергетик ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилади деб таъкидлади.

Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси итисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Эроннинг узоқ вавт давомида транзит ер сифатида географик жойлашуви сабабли нисбий афзалликлардан максимал даражада фойдаланишга ёндашув ҳамда транзит вақти ва нархининг асосий компонетини оптималлаштириш орқали рақобадош устунликни яхшилашни нишонга  олган ҳолда Эрон Ислом республикаси  ҳудуди ва объектларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон билан ҳар қандай ҳамкорлик ва шериклик мамнуният билан қабкл қилинишини эълон қилди.

Хўрмолий шунингдек Чобаҳор келишувига қўшилишга таклиф қилар экан Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма транспорт команиянин ташкил этилишини таъкидлаб транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожланириш учун Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 3 томнламаучрашувлар ўтказиш зарурлигини ҳам қўшимча қилди.

Эроннинг Ўзбекистонаги элчихонаси тижорат маслаҳатчиси ўз сўзларида ўтган йили икки давлат ўртасидаги айирбошлаш ҳажми 504 миллион долларга яқинлашган бўлса-да, Эрон ва Ўзбекистон  ўртасидаги товра айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ўсди. Бу мезон ва миқдор икки мамлакат президентларининг 2025 йилга бориб биржалар улушини бир миллиард долларга етказиш ҳақидаги таъкидларидан узоқдир ва бу кўрсаткичга эришиш учун чора-тадбирар амалга оширилмоқда деб  аниқилк киритди.

Ёрлиқ