май 07, 2024 17:13 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев: Эрон билан Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар кўп минг йиллик тарихий илдизлардан куч олмоқда
    Мирзиёев: Эрон билан Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар кўп минг йиллик тарихий илдизлардан куч олмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон билан Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар кўп минг йиллик тарихий илдизлардан куч олаётганини таъкидлади.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев янги тайинланган Эрон Ислом Республикаси лчиси Муҳаммадали Искандарий ишонч ёрлиқларини қабул қилганида, “Бугунги Эрон катта иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятга эга мамлакат. Кейинги йиллардаги олий даражадаги тарихий ташрифлар ва эришилган муҳим келишувлар муносабатларимизда янги юксалиш даврини бошлаб берди. Барча даражада ўзаро мулоқотлар фаоллашди. Икки томонлама савдо ҳажми ўсмоқда, қўшма корхоналар сони 300 тага етди. Қайд этилганидек, томонлар товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ режаларни белгилаб олган”, – деб таъкидлади.

Эслатиб ўтаимз Шавкат Мирзиёев шунингдек Ўзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Унда Мирзиёев  Венгрия элчиси Йожеф Рожа, Эрон Ислом Республикаси элчиси Муҳаммадали Искандарий, Чехия Республикаси элчиси Любомир Фреборт, Ўмон Султонлиги элчиси Вафо ал-Бусаидий, Жазоир Халқ Демократик Республикаси элчиси Муҳаммад Ирқийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

 

Ёрлиқ