декабр 08, 2022 15:49 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳукумати Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари миллий хавфсизлик маслаҳатчилари учрашувига аксиламал кўрсатди
    Толибон ҳукумати Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари миллий хавфсизлик маслаҳатчилари учрашувига аксиламал кўрсатди

Толибон муваққат ҳукумати ТИВ Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари миллий хавфсизлик маслаҳатчиларининг Афғонистондан келаётган террорчилик таҳдидларидан хавотир билдиришини ноўрин деб ҳисоблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича бугун Толибон муваққат ҳукумати ТИВ Деҳлида Афғонистон қўшниларининг хавфсизлик бўйича учрашувига жавобан хавфсизлик, одам садвоси ва наркотрафиканинг олдини олиш, Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиш, айниқса асосий лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик ва ўзаро ишончни ўрнатиши учун бундай учрашувларда Толибон делегацияси вакилллари ҳам иштирок этиши керак деб қўшимча қилди.

Бундан ташқари Толибон ҳукумати ТИВ бу ҳукумат минтақа хавфсизлиги ва тинчлиги йўналишда яхшироқ мувофиқлаштиришини яратиш мақсадида бундай учрашувларнинг ўтказилишини олқишлашини таъкидлади.

Толибон муваққат ҳукумати ТИВ ҳам бу ҳукумат Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши фойдаланмаслик тарафдори эканини яна бир бор таъкидлаб,Деҳли йиғилиши аъзоларининг Эроннинг Чобаҳор портининг шимол-жануб халқаро транспорт коридорига қўшилиш таклифини олқишлади.

Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари миллий хавфсизлик маслаҳатчиларининг навбатдаги йиғилиши  2023- йилнинг май ойида Қозоғистон мезбонлигида ўтказиши режалаштирилган.

Ёрлиқ