феврал 22, 2024 13:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбек-афғон чегарасидаги «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари бошланди
    Ўзбек-афғон чегарасидаги «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари бошланди

21 феврал куни тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Афғонистон ва «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Толибон вакилларининг Томонларнинг келишувига асосан, тиклаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан биринчи босқич учун 120 нафар ишчи ходим сафарбар қилинади деб хабар қилган Кун сайти.. 

Биринчи босқичда юк вагонларини қисқа муддатда «Наибобод» станциясига етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу мақсадда «Ҳайратон» станциясининг «Б» паркида ҳамда темирйўл инфраструктурасининг 57 км бўлган ҳудудларида тўлиқ тиклаш ишлари параллел равишда ташкил этилади.

Ёрлиқ