феврал 07, 2024 12:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Афғонистон Балх вилоятида иккита темир йўл бекатини ишга туширмоқчи
    Ўзбекистон ва Афғонистон Балх вилоятида иккита темир йўл бекатини ишга туширмоқчи

Афғонистоннинг Балх провинциясида "Наибобод" ва Port 5 бекатларининг ишга туширилиши масаласи Афғонистон ва Ўзбекистон темир йўл идоралари раҳбарлари томонидан онлайн форматда муҳокама қилинган.

"Толибон" темир йўл бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Бахт ар-Раҳмон Шарофат ва "Ўзбекистон темир йўллари" бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаев учрашувни масофавий форматда ўтказишган. Ўзбекистон ва Толибон ҳукумати темир йўллари рамийлари  бу масофавий суҳбатда Афғонистон шимолидаги энг йирик иқтисодий марказлардан бири бўлган Балх провинциясида "Наибобод" ва Port 5 темир йўл бекатларини ишга туширишни муҳокама қилишган.

Батафсил сайтининг хабар қилишича. Ўзбекистондан Балх провинциясига 80 нафар техник ходимдан иборат делегациянинг бориши кутилмоқда, уларга туристик визалар ва қўриқчилар берилади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл идоралари маъмуриятлари Хайратон – Наибобод – Мозори-Шариф темир йўлини реконструкйия қилишга келишиб олган эди.

Ёрлиқ