Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг умумий бозори кенгайтирилади
(last modified Sun, 11 Dec 2022 13:14:21 GMT )
декабр 11, 2022 18:14 Asia/Tashkent
  • Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг умумий бозори кенгайтирилади
    Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг умумий бозори кенгайтирилади

Эрон ҳам тижорий билан ҳамкорликда бўлган Евроосиё иқтисодий Иттифоқи маъмурлари ушбу иттифоқнинг умумий бозорини кенгайтириш мақсадида ушбу иттифоққа хизмат кўрсатиш соҳасини қўшишга келишиб олдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Белорус ва Арманистон бош вазири  2023-йил 1-январдан бошлаб хизмат кўрсатиш соҳасини жумладан метереология, маиший ва бошқа хизматларни Евроосиё иқтисодий иттифоқнинг  умумий бозор доирасига қўшишга келишиб олдилар. Бундан ташқари Евроосиё иқтисодий иттифоқи хизматлари умумий бозорни кенгайтиришга келишиб олишди.

Хизматларнинг умумий бозорини шакллантириш товарлар, ишлар ва хизматларнинг рақобатдошлигини оширилади, истеъмолчилар учун нархлар ва тарифаларнинг пасайишига олиб келади, лицензиялар олиш ва юридик шахсларни рўйхатга олиш, ходимларнинг малакасини тасдиқловчи хизматлар учун харажатларни таъминлайди.

Ҳисоботда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг умумий бзор доирасига 128 та хизмат кўрсатиш соҳаси жумладан қурилиш ва туризм хизматлари қўшилди.

Евроосиё Иқтисодий иттифоқи -Белорус, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Арманистондан иборат ҳукуматлараро иқтисодий иттифоқидир. Бу иттифоқнинг кузатувчи аъзолари Ўзбекистон, Молдова ва Кубадир. Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттиофи билан эркин савдо шартномомаси яқинда ушбу иттифоқ раҳбарлари томонидан имзоланган эди.