Толибон отишмасида Покистон тинч аҳолиси вакиллари ҳалок бўлди
Покистон давлати Афғонистон Толибон гуруҳи чегарачиларининг отишмаси натижасида бу мамлакатнинг 6 чегара кучлари ҳалок бўлганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ройтерз ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Покистон армияси ниҳоят кеча чегара тўқнашувида бу мамлакатнинг 6 нафар тинч фуқароси ҳалок бўлганини ва Афғонистондаги Толибон чегара қўшинларининг чегара шаҳарчасига ўқ узиши натижасида яна 17 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Бундан олдин Толибон ҳаракати бу можарони тасдиқлаган эди.
Бир неча ҳафта олдин Спинбулдак чегараси яқинидаги можаро Покистон томонидан бу чегара ўтиш йўлини тўсиб қўйилишига сабаб бўлди.
Икки ҳафта олдин Пактиё вилоятидаги “Dandpatan” чегара ҳудудида Покистон чегарачилари ва Толиблар икки марта тўқнаш келган.
Толибон ва Покистон чегарачилари тўқнашувлардан сўнг Покистон ташқи ишлар давлатвазири "Hana Rabboniy Kahar" бошчилигдаги бу мамлакат делегацияси Кобулга йўл олди. Ҳана Раббонийнинг Толибон расмийлари билан музокаранинг асосий нуқталаридан бири икки томонлама хавфсизлик масалалари бўлди.
Толибон Афғонистон ҳокимиятини эгаллаб олган 15 ой ичида Толибон ва Покистон чегарачилари ўртаисдаги тўқнашуив бу икки давлат ўрртаидаги муносбатларида бироз кескинликни келтириб чиқарган.