БМТ Толибондан Афғонистондаги аёллар ва қизлар ҳуқуқарига риоя қилишни талаб қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i78244-БМТ_Толибондан_Афғонистондаги_аёллар_ва_қизлар_ҳуқуқарига_риоя_қилишни_талаб_қилмоқда
БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси Толибон ҳукуматидан бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш ва афғонистонлик аёллари ва қизлари ҳуқуқларига риоя қилишни сўраган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 12, 2022 16:48 Asia/Tashkent
  • БМТ Толибондан Афғонистондаги аёллар ва қизлар ҳуқуқарига риоя қилишни талаб қилмоқда
    БМТ Толибондан Афғонистондаги аёллар ва қизлар ҳуқуқарига риоя қилишни талаб қилмоқда

БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси Толибон ҳукуматидан бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш ва афғонистонлик аёллари ва қизлари ҳуқуқларига риоя қилишни сўраган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси бу сўровни инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан қилган баёнотида билдирди ва  Афғонистн халқининг ҳуқуқларига қўйилган барча чекловлар олиб ташланиши керак деб изоҳлади.

Бу ваколатхона Толибон ҳаракатидан Афғонистон халқи ҳуқуқларини жумладан аёллар ва қизлар ҳуқуқларини энг яхши тарзда ҳимоя қилишни сўради.

Баёнотларга жавобан, Афғонистондаги Толибон ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий бутун Афғонистон халқининг ҳуқуқларини таъминлашга ваъда бериб БМТ идорасининг баёнотини асоссиз деб атади.

2021- йил 15-августида Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан кейин Толибон гуруҳи олтинчи синфдан юқори бўлган қизлар мактабларини ёпди ва идораларда ишлайдиган аёлларни уйларига жўнатиб юборди.

Толибон муваққат ҳукумати халқаро қонунийликка эришишга ҳаракат қилмоқда ва халқаро ҳамжаият бу талабнинг бажарилишини инсон ҳуқуқлари, айниқса афғонистонлик аёллар ва қизлари ҳуқуқарига риоя этилишига боғлиқ қилиб қўйди.