Толибон ҳаракати Покистон билан чегарадаги можаронинг такррланмаслигига ваъда берди
Толибон ТИВ Болдак Чаман йўналиши бўйтча бу гуруҳ ва Покистон ўртасидаги чегара можаросига жавобан бундай ҳодисини такрорланишини олдини олишга ваъда берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ТИВ матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхий ўз Твиттер саҳфасида икки кун аввал Болдак-Чаман йўналишда фожиали ҳодиса юз бергани ва бу ҳар икки томондан қурбонлар бўлганини маълум қилиб, бундай ҳодисаларнинг такрорланиши афсусланарли ва Толибон бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда деб қўшимча қилди.
Толибон ТИВ шу билан бирга Покистон ҳукуматидан зўравонликларга олиб келадиган бу икки давлат ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсат бундай провакацион ҳаракатларнинг олдини олишни сўради.
Маълумотларга биноан якшанба куни Толибон ҳукумати ва Покистон ўртасидаги чегарадаги уруш чоғида 6 покистонлик ҳарбий ва Толибон кучларининг бир аъзоси ҳалок бўлганди.
Бу можародан сўнг, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Толибонни бундай воқеалар бошқа такрорланмаслиги учну огоҳлантирди.