Афғонистондаги Соланг туннелида юз берган портлашда қурбонлар сони ортди
Афғонистондаги Соланг тунелида ёнилғи ташувчи танкер портлаб кетганидан кейин, қутқарув кучлари ҳозирча ҳалокат жойидан 63 нафар жасадини пайдо қилдилар.
Шанба куни кечки пайтида Афғонистоннинг Соланг туннелида ёқилғи ташувчи танкер ёниб кетди. Кеча қурбонлар сони 19 кишига етганди, бироқ қидирув ишлари чоғида бу ҳодисада қурбонлар сони янада ошгани маълум қилинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ёрдам гуруҳлари Соланг туннелида 63 киши жасадларини топган.
Сўнгги маълумотлар ушу ҳодисада жароҳатланганлар сони 32 кишини ташкил қилганидан далолат бермоқда.
Бағлон вилоятидан Кобулга ҳаракатланаётган бу нефт танкери 2700 метр узунликдаги Соланг туннели яқинида ёниб кетган.