декабр 19, 2022 13:30 Asia/Tashkent
  • Жомарт Токаев 1986 йил Қозоғистондаги воқеалар ҳақида баёнот берди
    Жомарт Токаев 1986 йил Қозоғистондаги воқеалар ҳақида баёнот берди

Қозоғистон президенти бу мамлакатнинг собиқ пойтахти Олмаота шаҳрида 1986 йилги воқеаларда миллий қаҳрамонларни ёдга олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек Қозоғистон президенти Жомарт Токаев ўз мамлакатининг собиқ пойтахтида 36 йил олдин содир бўлган воқеалар ҳақида гапириб, бугун Қозоғистон тарихида из қолдирган , эрк ва мустақилликка бўлган собиқ интилишимизни кўрсатган 1986 йил декабрь воқеаларига 36 йил тўлди деб таъкидлади.

Қосим Жомарт Токаев ўз сўзларида биз Желтоксан қурбонларини доимо ёдга оламиз деб таъкидлади.

1986 йил декабр ойида Совет Қозоғистоннинг ўша пойтахти Олмаота шаҳрида содир бўлган воқеалар "Желтоксан кўтарилиси" номи билан машҳур.

Ўша кунларда коммунистик ҳукуматнинг Қозоғистон Коммунистик партияси биринчи котиби Динмуҳаммед Кунаевни лавозимидан четлаштириш ва Уляновск вилоят қўмитасининг биринчи котиби Геннадий Колбинни тайинлаш тўғрисидаги қарорига қарши қозоқ ёшларнинг йиғилиши норозилик намойиши ва халқ қўзғолонига айланиб кетди.

Намойишлар натижасида 160-200 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ одам яраланди, 1000 дан ортиқ одам ҳибсга олинди.

Ёрлиқ