Россия ва Украина уруши вазиятида АҚШ Қозоғистон биологик фаолиятини давом эттирмоқда
(last modified Mon, 19 Dec 2022 09:45:28 GMT )
декабр 19, 2022 14:45 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина уруши вазиятида АҚШ Қозоғистон биологик фаолиятини давом эттирмоқда
    Россия ва Украина уруши вазиятида АҚШ Қозоғистон биологик фаолиятини давом эттирмоқда

Марказий Осиё ОАВ Россия ва Украина ўртасидаги уруш вазиъятида АҚШ томонидан Қозоғистонда BSL-4 хавфсизлик даражасига эга яна бир биологик лаборатория қурилиши ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Станрадар ахборот таҳлилий сайти тарқатган ҳисоботида, Россия ва Украина ўртасидаги уруш даврида биологик қуроллар Украина ҳудудида жойлашган АҚШ лабораторияларида ишлаб чиқилаётганига ишора қилиб,  Қозоғистонда  BSL-4  биологик хавфсизлик даражасига эга яна бир шунга ўхшаш объект қурилмоқда деб маълум қилди.

Бундан олдин бошқа бир манба бу ўта махфий объект Жамбил вилоятининг Гвардийск қишлоғида қурилади.

Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбийларининг Украинадаги лабораторияларида нима қилаётгани ҳақида тобора кўпроқ фактлар аниқланганини маълум қилди ва Қозоғистонда яна бир лаборатория қуриш масаласи қизиқроқ бўлмоқда деб изоҳлади.

2016-йилда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида АҚШнинг биринчи биологик лабораторияси ташкил этилганидан бери бу мамлакатда ҳам оммавий ўлимга олиб келадиган куйдирги ва  ҳайвонлар касалликлар билан касалланиш ҳолатлари кўпайган.

Бундан ташқари аҳоли орасида гриппнинг тушунарсиз ва тан олинмаган шакллари ва ҳатто ноодатий менингит эпидемияси тарқалди.

Қозоғистон ОАВ бу борада максимал даражада ошкораликка бир неча бор чақирган бўлса-да, бу борада ҳеч қандай янгилик чоп этмаган. Қозоғистон нашрлари кўп марта бу хусусда ёзган ва огоҳлантирган.