Толибон Афғонистондаги талаба қизларни университетларда таълим олишини тўхтатди
(last modified Wed, 21 Dec 2022 08:43:54 GMT )
декабр 21, 2022 13:43 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистондаги талаба қизларни университетларда таълим олишини тўхтатди
    Толибон Афғонистондаги талаба қизларни университетларда таълим олишини тўхтатди

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати олий таълим вазирлиги кейинги огоҳлантиришигача талаба қизларга бу мамлакат университетларига киришига рухсат бермаслигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу қарори Толибон ҳукумати йиғилишидан кейин эълон қилинди. Бу резолюция Толибон ҳукмронлиги остидаги қизлар ва аёллар ҳуқуқларига янги зарбадир .

Яқинда олий маълумот олиш тақиқланиши Афғонистон бўйлаб минглаб қизлар ва аёллар университетга кириш имтиҳонларини топширган ортида 3 ойдан камроқ вақт ўтгач содир бўлди, уларнинг аксарияти келажакдаги касб сифатида ўқитувчилик ва тиббиётга интилмоқда.

Афғонистондаги ўсмир қизларнинг аксарияти ўрта мактабда таълим олишдан олдин тўхтатилган ва университетга киришлари ҳам улар учун жиддий якунланган эди.

Кеча маҳаллий вақт билан БМТ матбуот котиби Стефан Дюжарик Афғонистондаги университетларда қизлар таълими тўхтатгани ҳақида бу ҳаракат Толибон томонидан ўз мажбуриятларининг навбатдаги бузулиши эканлигини таъкидлади.

Шу ҳолда БМТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича коардинатори Мартин Гриффитс Хавфсизлик кенгаши йиғилишда Афғонистон бўйича ўз сўзларида кундалак тўсиқлар  ва чекловлар аёлларнинг Афғонистондаги гуманитар тадбирларда иштирок этишга тўсқинлик қилмоқда.

Ёрлиқ