Тожикистон давлати Ўзбекистон билан биринчи 10 савдо ҳамкори рўйхатидан жой олди
Тожикистон Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича биринчи 10 давлат рўйхатидан жой олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ҳукумати тарқатган маълумотларида ўтган йили ташқи савдо айланмаси таркибида 130 миллион доллар яъни 28 фоиз эквиваленти экпортга, 318 миллион доллар яъни 72 фоизи Ўзбекистондан товар ва маҳсулотлар экспорти ва импортига тўғри келган.
Ўзбекистон Статистика бошқармаси маълумотларига биноан жорий йилнинг 11 ойида Тожикистон Ўзбекистондан 463 миллион долларлик маҳсулот сотиб олган.
Ўзбекистон 6 миллиард 600 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган 3 асосий харидор-Россия, Хитой ва Туркия мамлакатларидир.
Тожикистон ва Ўзбекистон расмийлари сўнгги йилларда икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ошгани ҳақида хабар берган.
Ҳисоботда келтирилишича 2020-йилда икки давлатнинг савдо ҳамкорлиги 334 миллион доллар атрофида бўлган бўлса, 2021 йилда бу кўрстакич 448 миллион долларга тенг бўлган.