Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги портлашда Толибон хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди
(last modified Mon, 26 Dec 2022 09:30:13 GMT )
декабр 26, 2022 14:30 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги портлашда Толибон хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди
    Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги портлашда Толибон хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди

Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида бомба ўрнатилган автомашинанинг портлаши оқибатида 3 киши, жумладан Толибоннинг бу минтақадаги полицияси қўмондони ҳалок бўлди.

Бугун Афғонистоннинг Бадахшон вилояти маҳаллий ҳукумати бу вилоят полиция маркази олдида ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб яна 3 нафар жароҳат олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистоннинг Бадахшон вилояти губернатори Нисор Аҳмад Аҳмадий портлаш бугун эрталаб соат 9:00 да полиция биноси олдида содир бўлгани ва қурбонларнинг барчаси ҳарбийлардир.

Портлашда Афғонистоннинг Бадахшон вилояти полицияси қўмондони Мавлави Абдулҳақ ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳозирча ҳеч бир шахс ёки гуруҳ ушбу террорчилик портлаш учун жавобгарилкни ўз зиммасига олмаган.