декабр 29, 2022 15:16 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Ўзбекистон туристик компаниялари ўртасида 21 та ҳамкорлик шартнома имзоланди
    Тожикистон ва Ўзбекистон туристик компаниялари ўртасида 21 та ҳамкорлик шартнома имзоланди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлик ва ишбилармонлик анжуманлари доирасида икки давлат сайёҳлик компаниялари ўртасида 21 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.

Конференция Тожикистон давлатининг ҳимояти ва туризмни кенгайтириш қўмитаси ташаббуси ва  бу мамлакат  муассасалари, уюшмалари ва маҳаллий сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналар, курортлар ва тиббиёт марказлари вакиллари ва Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазириги ва сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари икки давлатнинг сайёҳлик салоҳияти билан танишар экан, икки давлатнинг туризм соҳасидаги тажриба ва билимларидан фойдаланиш икки мамлакатда  ва Марказий Осиё умумий туризми ва маданий алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришда хизмат қилишга умид билдирдилар.

Тожикистон ва Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари ўртасида бир-бирининг мамлакатларга сайёҳларни жалб қилиш соҳасида жами 100 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

Стаитстик маълумотларига кўра, ўзбекистонлик сайёҳлар Тожикистонга сайёҳат қилишда кўпроқ тиббий, экологик ва зиёрат туризмига қизиқиш билдирмоқда.

Бу анжуман доирасида  икки давлатнинг  сайёҳлик компаниялари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бир-бирининг давлатига сайёҳларни жалб этиш мақсадида 21 та янги шартнома имзоланди.

Ўзбекистон делегацияси Душанбега сафари доирасида Тожикистоннинг диққатга сазовор жойларини ҳам бориб кўрдилар.

Ёрлиқ